август 02, 2019 17:55 Asia/Tashkent
  • Россия ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Мария Захарова
    Россия ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Мария Захарова

Россия ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Эро ташқи ишлар вазирига қарши жорий этилган санкцияга аксиламал кўрсатиб, Вашингтон дипломатияси санкция жорий этишдан бошқа воситаси йўқ,-деб айтди.

Форс ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Мария Захарова пайшанба куни Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зарифга нисбатан қўлланилган санкцияга аксиламал кўрсатиб, Америка жорий этган санкциялар ўз куч-қудратини йўқотган,- деб айтди. 

Захарова америкаликлар боши берк кўча томон ҳаракат қилишмоқда ва турли мушкулотлар ва масалаларни ҳал этиш учун лозим бўлган кенгроқ восита ва манбалардан фойдаланишдан ўзларини маҳрум этишади,-деб қўшимча қилди. 

Россия ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби шунингдек, Форс кўрфазида Американинг кескинликларни кучайтириши ҳақида огоҳлантириш берди. 

Захарова Америка Ҳурмуз бўғозида қасддан кескинликлар келтириб чиқармоқда,-деб айтди. 

Хитой ташқи ишлар вазири Хва Чун Инг пайшанба куни Пекинда ўтказилган матбуот анжуманида, Муҳаммаджавод Зарифга нисбатан Американинг жорий этган санкциясига муносабат билдириб, музокара ва мулоқот қилиш Эрон ва Америка ўртасидаги кескинликларни бартараф этишнинг ягона йўлидир,-деб айтди. 

Хва Чун Инг шунингдек Вашингтондан ўзи вужудга келтириб чиқарган муаммони кучайтиришдан ўзини тийишини сўради.   

Ёрлиқ