Америка Толибон гуруҳи билан Афғонистонни тарк этиш келишувини имзолаш пайида эмас.
https://parstoday.ir/uz/news/world-i46759-Америка_Толибон_гуруҳи_билан_Афғонистонни_тарк_этиш_келишувини_имзолаш_пайида_эмас.
Американинг Афғонистон ишлари бўйича махсус намояндаси Вашингтон Толибон гуруҳи билан Афғонистондан чиқиш келишувини имзолаш пайида эмас,-деб эълон қилди.
(last modified 2019-08-04T07:30:12+00:00 )
август 04, 2019 12:29 Asia/Tashkent
  • Американинг Афғонистон ишлари бўйича махсус намояндаси  Залмай Халилзод
    Американинг Афғонистон ишлари бўйича махсус намояндаси Залмай Халилзод

Американинг Афғонистон ишлари бўйича махсус намояндаси Вашингтон Толибон гуруҳи билан Афғонистондан чиқиш келишувини имзолаш пайида эмас,-деб эълон қилди.

Анатолий ахборот агентлигининг шанба куни тарқатган хабарига кўра, Толибон гуруҳи билан музокараларнинг саккизинчи даври бошланиши сабабли Қатарнинг Доха шаҳрига сафар қилган Залмай Халилзод америкалик ҳарбий кучларнинг Афғонистондан чиқиши ёки ҳузур топиши вазъиятга боғлиқ эканлигига ишора этиб, бу гуруҳ билан келишилган ҳар қандай келишув Америка ҳарбий кучларини Афғонистондан бутунлайин чиқарилиши маъносида эмас,-деб айтди. 

Бироқ, Америка ва Толибон гуруҳи вакиллари бир неча маротаба Қатарнинг Доха шаҳрида ўтказилган ўз музокараларида Америка ҳарбийлари Афғонистондан чиқарилиши ҳақида хабар берган эди. 

Зикр этиш жоизки, Толибон гуруҳи матбуот котиби Забиҳуллоҳ Мужоҳид шанба куни Қатар пойтахти Доха шаҳрида Америка намояндалари билан бу гуруҳ ўртасидаги музокаранинг саккизинчи даври бошланишидан хабар берди.

Қатарнинг Доха шаҳрида Американинг Толибон гуруҳи билан ўтказилган музокараларининг етти даври натижасиз якунланди, чунки Толибон гуруҳи Вашингтон билан ҳар қандай келишувни Афғонистондан хорижий кучларнинг чиқиш замонини белгилашдан кейин  имзоланади деб шарт қуйди.