Америкада ҳалокатли отишмалар давом этмоқда
Хабар манбалари Американинг Огайо штатидаги Дейтон шаҳридаги отишмада 10 нафар ҳалок бўлгани ва 24 нафар тан жароҳати олганидан хабар берди.
Вою-7 интернет марказининг бугун тарқатган хабарига кўра, оқтанли бир шахс қонуний тарзда сотиб олган АR-15 қуроли билан Американинг Огайо штатидаги Дейтон шаҳрининг аҳолисига қарата ўқ отиб, 10 кишини ўлдирди ва 24 нафарни эса ярадор қилди.
Ҳали расмий манбалар бу ҳодисани тасдиқлагани йўқ.
Америка халқи шанба куни юз берган ҳодисасидан даҳшатга келишган. Бу ҳодисада Трамп ирқпарастлик дастурларининг ҳомийларидан бири 21 яшар ёш йигит Техас штатидаги Ел-Пасо шаҳрининг савдо марказидаги халққа қарата ўқ отди. Натижада 20 киши ҳалок бўлишди ва 24 киши эса тан жароҳати олди.