АҚШ разведкаси 11-сентябр воқеалари такрорланиши ҳақида огоҳлантирди
(last modified Tue, 06 Aug 2019 06:22:49 GMT )
август 06, 2019 11:22 Asia/Tashkent
  • АҚШ разведкаси 11-сентябр воқеалари такрорланиши ҳақида огоҳлантирди

Американинг разведка манбалари ушбу мамлакатда Ал-Қоида гуруҳининг унсурлари томонидан янги террористик амалиётлар амалга оширилиши эҳтимолий ҳақида огоҳлантириш берди.

Ал-Қоида террористик гуруҳининг собиқ етакчиси Усома бен Ладеннинг фарзанди Ҳамза бин Ладен ҳалок бўлгани ҳақида Америка ОАВ-нинг қилган иддаолари оқибатида, энди Американинг айрим разведка идоралари бу ўлкада 11-сентябр воқеалари такрорланиши эҳтимоли ҳақида огоҳлантириш беришмоқда. 

Америка раведка идоралари Бен Ладеннинг фарзанди ўлганидан кейин Ал-Қоида гуруҳи ўзини ушбу мамлакатдан қасос олишга тайёрламоқда, аммо америкалик расмийлар Ҳамза бен Ладен ўлими ҳақида ҳалигача расмий изҳорот бергани йўқ,-деб иддао қилди. 

Американинг NBC тармоғи ўтган ҳафтада Американинг уч нафар расмийсига таяниб, Усома бен Ладеннинг ўғли ҳалок бўлгани ҳақида хабар берди, аммо вақт ва жой ҳамда АҚШ-нинг алоқаси борлиги ёки йўқлиги ҳақида кўпроқ маълумот беришдан бош тортди.