Толибон гуруҳи Кобулдаги террористик портлашнинг масъулиятини ўз зиммасига олди
Толибон гуруҳи бугун эрталаб Афғонистон пойтахти Кобул шаҳрининг ғарбида юз берган террористик портлашнинг масъулиятини ўз зиммасига олди.
Эрон телерадио кампанияси тарқатган хабарга кўра, бугун чоршанба куни эрталаб Кобул шаҳрининг олтинчи хавфсизлик райони бомба ўрнатилган автомобил ҳужумининг нишонига айланди.
Толибон гуруҳи бу ҳужумнинг масъулиятини ўз зиммасига олди.
Афғонистон соқлиқни сақлаш манбаларига кўра, ҳалок бўлганлар ва тан жароҳати олганлар Кобул шаҳрининг касалхоналарига етказилган ,-деб эълон қилди.
Афғонистоннинг айрим ахборот манбалари бу террористик портлашда 18 киши ҳалок бўлишган ва 100 -дан ортиқ киши, жумладан аёл ва боллар ярадор бўлгани ҳақида хабар берди.
Ҳалигача ҳалок бўлганлар ва тан жароҳати олганларнинг сони ҳақида аниқ маълумот йўқ.
Тасдиқланмаган айрим хабарларга кўра, қуролланган ҳужумчилар Кобул шаҳрининг олтинчи хавфсизлик зонасига ҳужум қилишди ва Афғонистон ҳарбийлари билан тўқнашув давом этмоқда.