Пентагон Трампнинг ИШИД террорчи гуруҳини мағлуб этгани ҳақидаги иддаосини рад этди
(last modified Wed, 07 Aug 2019 08:48:01 GMT )
август 07, 2019 13:48 Asia/Tashkent
  • Пентагон  Трампнинг ИШИД террорчи гуруҳини мағлуб этгани ҳақидаги иддаосини рад этди

Америка президенти ИШИД террористик гуруҳини мағлубиятга учратгани ҳақида иддао қилганига хилоф тарзда Американинг мудофаа вазирлиги "Пентагон" бу гуруҳнинг аъзолари ҳалигача Сурия ва Ироқда ҳузур топишган, -деб эълон қилди.

Америка мудофаа вазирлигининг расмий веб-сайтининг бугун тарқатган хабарига кўра,  (OIR) ички  ечим амалиёти 18-чи бош инспекторининг квартал ҳисоботида, ИШИД террористик гуруҳининг кучлари ҳанузгача Сурияга ўтиб, Ироқда ўз позицияларини мустаҳкамламоқда, -деб келтирилади. 

Ички ечим амалиёти бу Америка армияси 2016 йил август ойидан бери ИШИД террористик гуруҳини мағлуб этиш учун амалга ошираётган амалиётдир. 

Американинг Суриядаги махсус намояндаси Жеймс Франклин Жеффри ўтган ҳафтада, ИШИД террористик гуруҳининг 15 минга яқин кучлари Ироқ ва сурияда ҳузур топишган, -деб эълон қилди. 

Америка мудофаа вазирлиги ва Жемз Жеффрининг изҳороти шундай бир вазъиятда нашр этилмоқдаким, АҚШ президенти Дональд Трамп 2018 йили ИШИД террористик гуруҳи мағлуб бўлиши билан Америка кучлари Сурияни тарк этишади,-деб иддао қилган эди. 

Америкалик коалиция 2014 йил август ойидан бошлаб 2019 йил апрел ойигача Ироқ ва Сурияда 34 мингдан ортиқ ҳаво ҳужумини амалга оширган. 

Ёрлиқ