Кобул давлати АҚШ ва Толибон келишуви лойиҳаисдан хабардор бўлган
Афғонистон президенти Ашраф Ғанининг наттоғи Кобул давлатини АҚШ ва Толибон келишувининг лойиҳасидан хабар топганини маълум қилди.
ИРНА хабарига кўра, кеча Сиддиқ Сиддиқий Афғонистон давлати Қатарда ўтказилган АҚШ ва Толибон ўртасидаги тинчлик музокараларининг барча тафсисотларидан хабар топган, аммо нозик масалалар мавжудлиги туфайли, Кобул давлати томонлар ўртасидаги келишув тафсилотларини ОАВ орқали тарқатмаётир деб изоҳлади.
Афғонистон манбаларига кўра, АҚШ ва Толибон келишуви асосида биринчи босқичда келаси тўрт ойда АҚШнинг 5 минг нафар ҳарбийлари Афғонистондан чиқарилади.
Кобул давлати ҳам ушбу келишув асосида 5 мингдан 10 минггача Толибон аъзоларини икки ҳафта ичида қамоқхоналардан озод қилишга масъулдир.
АҚШ ва Толибон ўртасидаги тинчлик келишувини имзоланишидан кейин, Норвегиянинг Осло шаҳрида " афғонлараро" йиғилиш ўтказилиб, Афғонистоннинг келгуси ҳукумати ҳамда гуруҳлар ўртасида қудратни тақсимлаш масаласи муҳокама қилиниши кутилмоқда.