Кобулда содир бўлган портлашда 63 киши қурбон бўлди
(last modified Sun, 18 Aug 2019 06:25:44 GMT )
август 18, 2019 11:25 Asia/Tashkent
  • Кобулда содир бўлган портлашда 63 киши қурбон бўлди

Афғонистон пойтахти Кобул шаҳрида амалга оширилган террорчилик ҳужум қурбонларининг сони 63 нафарга етди.

Бугун Афғонистон Ички ишлар вазирлиги чиқарган баёниясида, Кобул шаҳрида бўлиб ўтаётган тўй маросимида юз берган бу портлашда шунингдек 82 кишини жароҳат  олганини тасдиқлади.

Олдинроқ Кобул шаҳар полицияси содир этилган бу портлаш қурбонлари сонини  20 нафар ва жароҳатланганлар сонини 45 нафар деб эълон қилганди.

Бугун шунингдек Толибон гуруҳи наттоғи Забеҳуллоҳ Мужоҳид мазкур терактни Толибон гуруҳи томонидан амалга оширилгани тўғрисидаги хабарларни рад этди.

Ҳозиргача ҳеч бир шахс ва ё гуруҳ бу ҳужум учун масъулиятни ўз зиммасига олмаган.

Ёрлиқ