Толибон гуруҳи Афғонистонда президентлик сайловларни ўтказилишига қарши чиқмоқда
https://parstoday.ir/uz/news/world-i46958
Қатардаги Толибон гуруҳининг сиёсий идораси наттоғи, сентябрь ойида Афғонистонда президентлик сайловларни ўтказилишига қарши чиқишини таъкидлаб, сайлов натижасида тайиланган ҳар қандай давлат мамлакатда урушни давом этиши маъносидадир, деб эълон қилди.
(last modified 2019-08-18T06:56:31+00:00 )
август 18, 2019 11:56 Asia/Tashkent
  • Толибон гуруҳи  Афғонистонда президентлик сайловларни ўтказилишига қарши чиқмоқда

Қатардаги Толибон гуруҳининг сиёсий идораси наттоғи, сентябрь ойида Афғонистонда президентлик сайловларни ўтказилишига қарши чиқишини таъкидлаб, сайлов натижасида тайиланган ҳар қандай давлат мамлакатда урушни давом этиши маъносидадир, деб эълон қилди.

Қатардаги Толибон офиси наттоғи Суҳайл Шоҳин шунингдек  АҚШ билан келиша олиш учун музокараларни давом эттириш соясида Афғонистон президентлик сайловларни ўтказилиши урушни давом этишига олиб келади деб қўшимча қилди.

Шоҳин ўз сўзларида  Толибон гуруҳи музокара йўли билан Афғонистон муаммоларига ечим топиш пайидадир деб иддао қилди.

У шунингдек,  Афғонистондан АҚШ ҳарбий кучларини чиқариш дастури якунланган  ва АҚШ билан келишув имзолангани ортидан афзғонлараро музокаралар бошланади ва унда Афғонистон келажагидаги сиёсий тузум хусусида қарор чиқарилади дея изоҳлади.

Қатардаги Толибон наттоғи  АҚШ ҳарбий кучларини Афғонистондан чиқиши хусусида сўз очмоқдаки, АҚШ Мудофаа вазирлиги масъулларидан бири Ройтерзга берган интервьюсида, АҚШ ва Толибон ўртасида ҳалигача кўп ҳал этилмаган муаммолар мавжудлигини таъкидлади.

Афғонистон президенлик сайловлари жорий йилнинг 28 сентябрида ўтказилиши кутилмоқда.