Умар Ал-Башир Риёд режимидан пора олганини тан олди
(last modified Tue, 20 Aug 2019 07:34:47 GMT )
август 20, 2019 12:34 Asia/Tashkent
  • Умар Ал-Башир Риёд режимидан пора олганини тан олди

Судан мамлакатининг ишдан олинган президенти Ол сауд режимининг валиаҳд шаҳзодасидан пора олганини эътироф этди.

Россияалявм телеканалининг хабар қилишича, ишдан олинган Судан презиенти Умар Ал-Башир кеча  унинг коррупцияда қўли борлиги хусусида ўтказилган суд муҳокамаси жараёнида ўз пулларига ишора қилиб,  Ол Сауд режимининг валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон ва Абудаби валиаҳди Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳёндан пул олганини тасдиқлади.

Суданнинг ишдан олинган президенти суд залида  пуллари давлатга тегишли эмаслиги ва улардан бир қисмини Муҳаммад Салмон томонидан совға сифатида олганини таъкилдлаб у менга 25 миллион доллар совға қилган деб айтди. Умар Ал-Башир ўз сўзларида Халифа бин Зоид ҳам мнега бир миллион доллар берган деб қўшимча қилди.