Путин АҚШ сиёсатлари қаршисида Европанинг пассив амал қилаётганини танқид қилди
Россия президенти франциялик касбдоши билан суҳбатида АҚШнинг бирёқлама сиёсатлари қаршисида Европа давлатларини пассив амал қилаётганини қаттиқ танқид қилди.
Франс- 24 берган хабарга кўра, кеча Владимир Путин Франция президентларининг ёзги қароргоҳида франциялик касбдоши Эммануэь Макрон билан ўтказган мулоқотида, Москва давлати Халқаро арсасида АҚШнинг бирёқлама қарорлари қаршисидаги Европанинг фарқсизлигидан норозидир деб изоҳлади.
Путин Халқаро миқёсида айниқса ўрта масофага мўлжалланан ядровий ракеталарни манъ этиш битими хусусидаги Вашингтоннинг сўнгги позициясига ишора қилиб, шу ҳолда ҳам Европа давлатлари жиддий бир позиция тутишмаган ва бу масала халқаро тинчлик учун хавотирланарлидир деб қўшимча қилди.
Россия президенти, Москва ихтилофлари билан бир пайтда Париж давлати турли масалалар жумладан Сурия, Украина ва Ливия каби муаммоларда икки мамлакат минтақа бўҳронларига ечим топиш йўлини давом эттиришади деб аниқлик киритди.