Танзанияда ёқилғи ташувчи танкердаги портлаш қурбонларининг сони ортиб бормоқда
август 22, 2019 12:53 Asia/Tashkent
Найробидаги касалхоналар манбалари Танзанияда ёқилғи ташувчи танкерда содир бўлган портлаш оқибатида қурбонлар сонини ошиб борагани ҳақида хабар тарқатишди.
Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, олдинроқ бу портлашдаги қурбонлар сони 95 киши деб эълон этилганди.
Шанба куни Танзания пойтахти Дорусссалом шаҳри ғарбидаги Morogoro шаҳарчасида нефт танкерини ағдарилгани ортидан портлаш юз бериб унинг натижасида 70 киши жароҳат олишганди.
Мазкур хабарга асосан, қурбон бўлганларнинг аксарияти ағдарилган танкерни бўшатиш учун тўпланган мотоциклистлар эдилар.