Россияда АҚШ денгиз флотининг собиқ ҳарбийсини қўлга олиш муддати узайтирилди
Россия судларидан бири АҚШ ҳарбий денгиз флотининг собиқ ҳарбийсини қўлга олиш муддатини яна икки ойга узайтирди.
Ройтерз хабарига кўра, Россиядаги судлардан бири чиқарган ҳукмида жосусликда айбланиб Россиядан қўлга олинган АҚШ ҳарбий денгиз флотининг собиқ ҳарбийси Пол Уиланни қўлга олиш муддатини жорий йили октябрь ойининг охирига қадар узайтиришга қарорига келди.
Мазкур хабарга биноан, Москва давлат масъуллари, Уилан хусусидаги терговларни якунлаш ва келаси икки ҳафта ичида унга қарши айбловларини эълон қилишини маълум этди.
АҚШ денгиз кучларининг собиқ ҳарбийси унга қўийлган барча айбловларни рад этиши билан, суд муҳокамасини фақат вақтни бекарага екрага ўтказиш деб таъкидламоқда.
Канада, АҚШ ва Ирланидя фуқаролигига эга бўлган АҚШ собиқ ҳарбийси Пол Уилан ўтган йилнинг декабрь ойида Москвадаги меҳмонхоналардан бирида Россия федерал хавфсизлик кучлари томонидан қўлга олинганди.