август 26, 2019 13:32 Asia/Tashkent
  • Трампнинг ажабланарли идеяси: тўфонга қарши атом бомбадан фойдаланиш зарур

АҚШ президенти мантиқсиз ва ажабтовур қарашлари давомида тўфонга қарши атом бомбадан фойдаланшини тавсия этди.

Эксиюс интернет сайтининг хабар қилишича, Дональд Трамп бир неча маротаба мамлакат  Ички хавфсизлик вазирлиги ва миллий хавфсизлик кенгашига АҚШ томон ҳаракат қиладиган тўфонларни олдини олиш учун атом бомбадан фойдаланишни буюрган.

Мазкур хабарга биноан, Трамп бундай тўфонлар чоғида, Оқ уйда ўтказилган йиғилишида тўфонлар Африка соҳилларида пайдо бўлиб бутун Атлантика океанида авж олмоқда, бинобарин тўфонни олдини олиш учун битта атом бомбадан фойдалансак яхши бўлади дея айтган.

Оқ уй масъуллари ҳам унинг ушбу изҳоротига жавобан, мавзуни кўриб чиқишларини таъкидлашган.

Трамп шунингдек, давлат тўфонларни АҚШга етишидан олдин уни олдини олиши зарур деб қўшимча қилган.

АҚШ миллий хавфсизлиги кенгашига тегишли маълумотномасида  Трампни нега давлат тўфонларни олдини олиш учун атом бомбадан фойдаланмайди деган ажабанарли ақидасини келтирган.

 

Ёрлиқ