Макрон: 7- лик гуруҳи музокаралари конструктив эди
Франция президенти, АҚШ касбдоши билан қўшма йиғилишида, турли мавзулар, жумладан Эрон борасидаги 7 -лик гуруҳининг музокараларини конструктив эди деб таъкидлади.
Франция президенти, Эрон билан музокаралар борасидаги матбуот конфернецияга ишора қилиб, унинг борасидаги мулоқот қилиш лозим бўлган модда асосан ядровий келишувдир, дарвоқе Эрон билан янги ядровий келишув имзолашни истаймиз деб айтди.
Эммануэль Макрон шунингдек Эрон учун иқтисодий имтиёзлар муҳайё этилиши керак деб қўшимча қилди.
АҚШ президенти Дональд Трамп ҳам яна бир бор Абама Эрон билан имзолаган келишувдан фарқ қилувчи келишувни имзоламоқчи бўлганини такрорлади.
АҚШ президенти, муносиб шароит келиб чиққанида, Эрон президенти билан ҳам учрашишини таъкидлаб, айни ҳолда, Теҳрон ядровий қурол пайида бўлса, унга қарши қатъий курашамиз ва бошқа вариантимиз ҳам қолмайди деб таҳдид қилди.
Европа ва АҚШ масъулларининг барча таъкидлари билан бир пайтда, Эрон ислом жумҳурияти, бир неча маротаба, бошқа музокаралар ўтказмайдиганини маълум этган.
Теҳрон давлати фақат АҚШни қайта ядровий келишувга қайтиши ҳамда Европа давлатларини бу келишувдаги мажбуриятларига риоя қилишган, ҳолда Халқаро ядровий келишувдан нажот беришнинг имкони борлигини таъкидламоқда.