август 28, 2019 13:26 Asia/Tashkent
  • Афғон хавфсизлик кучлари ва Толибон жангарилари ўртасида тўқнашув юз берди

Тарқатилган хабарлар Афғонистоннинг Жузжон вилоятида афғон хавфсизлик кучлари ва Толибон гуруҳи ўртасида юз берган тўқнашувлардан далолат бермоқда.

Ово ахборот аентлиининг хабар қилишича, Жузжон вилояти наттоғи Фаридун Аниқ  кеча Толибон гуруҳи бу вилоятнинг Файзобод тумани Кукелдош минтақасига ҳужум қилди ва натижада афғон ҳарбий кучлари ва бу гуруҳ жангарилари ўртасида тўқнашув содир бўлди деб эълон этди.

Соатлар давом этган бу тўқнашувларда афғон хавфсизлик кучларидан  9 нафари ҳалок бўлиб, 7 нафари жароҳат олди.

Бу тўқнашувларда, Толибон жангариларининг 12 нафаридан айрими ҳалок бўлиб, баъзилари жароҳатланган.

Жузжон вилоят ҳокимлиги наттоғига кўра, минтақага қўшимча ҳарбий кучларни сафарбар этилганидан кейин Толибон гуруҳи тўқнашув маҳаллини тарк этган ва вазият оддий ҳолатига қайтган.

Бошқа хабар шуки, Ҳирот вилоятидаги Электр- энергия ширкати     бу вилоятнинг Ғуриён тумани Корез Муҳаммадхон минтақасидаги Эрон ислом жумуриятидан импорт этиладиган юқори вольтли линия симёғочини Толибон жангарилари томонидан портлатилганини хабар қилди.

Ёрлиқ