Афғонистон президенти Ҳиндистон президенти ва бош вазири билан учрашди
(last modified Thu, 15 Sep 2016 13:29:09 GMT )
сентябр 15, 2016 18:29 Asia/Tashkent
  • Афғонистон президенти Ашраф Ғани кеча Деҳли шаҳрида Ҳиндистон президенти
    Афғонистон президенти Ашраф Ғани кеча Деҳли шаҳрида Ҳиндистон президенти

Ҳиндистон давлати Афғонистонда ободончилик лойиҳаларни ижро этилишига 1 миллиард доллар ажратади

Афғонистон президенти Ҳиндистон президенти ва бош вазири билан учрашганида, иккитомонлама муносабатларни кенгайтириш, минтақада юз бераётган сўнгги ўзгаришлар,  ва халқаро масалаларни муҳокама қилди.

Афғонистон президенти Ашраф Ғани кеча Деҳли шаҳрида Ҳиндистон президенти билан учрашганида Деҳли давлатини Кобулга етказаётган ёрдамлари учун унга миннатдорчилик билдирди.

Бу учрашувда Ҳиндистон президенти Пратаб Мукержи ҳам Деҳли давлати ҳардоим яхши бир дўст сифатида Кобул давлатининг ёнида бўлади,  деб айтди. У шунингдек Ашраф Ғанийни  икки мамлакат ўртасидаги алоқаларни давом эттишига ишонтирди.

Кеча  Афғонистон пезиденти Ашраф Ғани  ва Ҳиндистон бош вазири Нарандра Моди учрашганида, Ҳиндистон ва Афғонистон ўртасида тижорат, савдо- сотиқ ва транзит соҳасидаги алоқаларни кенгайтириш учун учтомонлама ҳамкорликларни ижро этиш зарурлигини таъкидладилар.