Афғонистон давлати Толибон талабларига қарши чиқди
Афғонистон президентининг наттоғи, Кобул давлати Толибон гуруҳининг истак -хоҳишларини қабул этмайди, балки бу гуруҳ давлат талабларини қабул этиши керак деб таъкидлади.
Тасним ахборот агентлигининг хабар қилишича, бугун Афғонистон президенти наттоғи Сиддиқ Сиддиқий Кобул давлати бу мамлакатда уруш ва тўқнашувларни тўхтатишни истайди ва Толибон гуруҳи ҳам урушни тўхтатиши керак деб изоҳлади.
Афғонистон президентлик идорасининг наттоғи, Кобул давлати Афғонистонда АҚШ ҳарбий кучларини узоқ мудддатлар қолишига тарафдор эмас деб қўшимча қилди.
Аммо Кобул давлатининг иштирокисиз АҚШ ва Толибон намояндаларининг музокаралари ҳалигача Қатарда давом этмоқда ва Афғонистон давлати Толибон ва АҚШ ўртасидаги бирёқлама келишувни имзоланишидан хавотирланиш билдирмоқда.
Олдинроқ Афғонстон президенти Ашраф Ғани ҳам Толибон ва АҚШ ўртасидаги музокаралардан ҳақиқий тинчликни умид қилиш мумкин эмас, балки Толибон гуруҳи Афғонистон давлати билан ярашиши лозим деб таъкидлаганди.