Могерини АҚШни Эрон билан янги келишув имзолашга қилаётган ҳаракатларига қарши чиқди
(last modified Fri, 30 Aug 2019 09:49:04 GMT )
август 30, 2019 14:49 Asia/Tashkent
  • Могерини АҚШни Эрон билан янги келишув имзолашга қилаётган ҳаракатларига қарши чиқди

Европа Иттифоқи ташқи сиёсати масъули, АҚШ давлатини Эрон билан янги келишув имзолаш учун қилаётган саъй- ҳаракатларини танқид қилар экан, имзоланган Халқаро ядровий келишувни сақлашни таъкидлади.

Ассошейтед пресс тарқатган хабарга кўра, кеча Федерико Могерини Халқаро ядровий келишув Теҳрон билан янги хавфсизлик келишувни яратиш учун АҚШнинг ҳар қандай ҳаттти- ҳаракатларининг бир қисмига айланмаслиги керак деб айтди.

Могерини ўз сўзларида, 2015 чи йилдаги ядрови келишув БМТ хавфсизлик кенгаши томонидан тасдиқланган бир нечта давлатнинг келишуви эканлигига тўхталиб, бинобарин мавжуд келишув сақланиб қолиши лозим деб изоҳлади.

Европа Иттифоқи ташқи сиёсати масъули шунингдек, ядровий келишув чорчубасида бўлган ва уни ҳурмат қиладиган ҳар қандай қўшимча лойиҳаларни олқишлайди ва ҳардоим ушбу келишувни ҳимоя этиш пайидадир деб қўшимча қилди.

Жорий ҳафта АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон ислом жумҳурияти президенти Ҳасан Руҳоний билан мулоқот қилишни таклиф этар экан, кескинликлар хусусида фикр алмашиш учун яхши имконият бор деб айтганди.

Эрон президенти Трампга жавобан АҚШ томонидан Эронга нисбатан  қўлланилган санкциялар бекор этилмаганига қадар Трамп билан мулоқот қилмайдиганини маълум этди.