Франция мудофаа вазири: Европа Иттифоқи Форс кўрфазидаги АҚШ коалициясида қатнашмайди
(last modified Fri, 30 Aug 2019 11:08:41 GMT )
август 30, 2019 16:08 Asia/Tashkent
  • Франция мудофаа вазири: Европа Иттифоқи Форс кўрфазидаги АҚШ коалициясида қатнашмайди

Кеча Франция мудофаа вазири Европа Иттифоқини Форс кўрфазида АҚШ бошчилигидаги коалицияга иштирок этмайдиганини маълум қилди.

ИРНА хабарига кўра, Франция мудофаа вазири Florence Parly Финляндия пойтахтида Европа Иттифоқи ташқи ишлар ва мудофаа вазирлари йиғилишини бошланишидан олдин Европа давлатлари  Форс Кўрфазида тижорат кемаларани назорат қилиш учун АҚШ амалиётларида қатнашмайди деб изоҳлади.

Эслатиб ўтамиз, ҳозиргача АҚШ денгиз коалициясига бошқа давлатлари жалб этишдаги Трамп давлатининг саъй -ҳаракатлари натижасиз қолмоқда.

Шу ҳолда фақат Британия, сионистик режими ва Ол Халифа режими бу денгиз коалициясида қатнашиш учун тайёр эканлигини маълум этган.

АҚШ давлати ўтган йили ядровий келишувдан ноқонуний равишда чиққани ортидан Эронга қарши  босимларни кучайтиришга уриниб келмоқда.

Ёрлиқ