АҚШ конгресси Трампнинг ғайриахлоқий ҳатти -ҳаракатларини фош этишни мақсад қилган
(last modified Wed, 04 Sep 2019 06:31:12 GMT )
сентябр 04, 2019 11:31 Asia/Tashkent
  • АҚШ конгресси Трампнинг ғайриахлоқий ҳатти -ҳаракатларини фош этишни мақсад қилган

АҚШ демократик партияси намояндалари мамлакат президенти Дональд Трапмни ғайриахлоқий муносабатда бўлган аёлларни сукут сақлашлари учун пул тўлагани борасида ўрганишлар олиб бормоқда.

Вашингтон пост газетасининг ёзишича, АҚШ намояндалар мажлисидаги суд қўмитаси демократлари  АҚШ президентини  ахлоқсиз фильмларнинг собиқ актриссаси Сторми Дэниэлс ва модель Макдугал, Каренни сукут сақлашишлари учун уларга пул тўлаганининг эҳтимоли борлигини ўрганиб чиқмоқда.

 3 йил қамоққа олинган АҚШ президентининг собиқ адвокати  Трамп президент бўлганидан олдин унга сукут сақлашишлари учун бу аёлларга пул тўлашга дастур берганини тасдиқлади.

Ғайриахлоқий фильмлар актрисаси бўлган Сторми Дэниэлс Трампга қарши сўзларида икки минг олтинчи йилда у билан ғайриахлоқий муносабтда бўлганини эътироф этди.

Бу актирисса,  Трамп адвокати  3 йил олдинги сайловларда ғайриахлоқий муносабтларни фош этмаслиги учун унга  бир юз ўттиз минг доллар тўлаганини маълум этган.