Европа Иттифоқи Россияга қарши қўллаган санкциялар муддатини узайтирди
Кеча Европа Иттифоқи элчилари Россияга қарши қўлланган санкциялар муддатини яна узайтириш борасида келиша олишди.
Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, Европа Иттифоқига аъзо 28 мамлакат намояндалари бир овоз билан 15 сентябрь тўхтатилиши лозим бўлган Россиянинг айрим юридик ва жисмоний шахсларга қарши қўлланган чекловлар муддатини узайтириш қарорига келдилар.
Европа Иттифоқи келаси ҳафталарда чиқарилган қарорни расман қабул қилиб ундан кейин ижро этади.
АҚШ ва Европа иттифоқи 2014 йилдан бери Россия давлатини Украина ички ишларида аралашиш ҳамда Қрим ярим оролини ўз ҳудудларига қўшилишда айблаб, Москва давлатига қарши кенг- қамровли молиявий ва иқтисодий санкцияларни жорий этдилар. Россия давлати ҳам ушбу санкцияларига аксиламал кўрсатади.