Трамп Толибон етакчилари билан махфий йиғилишни бекор этди
Кеча АҚШ президенти "Камп Девид"да Толибон гуруҳи етакчилари билан ўтказилиши кутилган махфий музокараларни бекор этди.
ИРНА тарқатган хабарга кўра, Дональд Трапм Твиттер саҳифасида пайшанба куни Кобулда юз берган портлаш Толибон жангарилари томонидан содир этилганини аниқлангани туфайли Афғинстон тинчлик музокаралари шунингдек махфий йиғилишни бекор этганини ёзди.
Трамп эълонига кўра, бугун алоҳида тарзда Толибн етакичлари ва Афғонистон президенти билан учрашмоқчи бўлганди.
Эслатиб ўтамиз пайшанба куни Кобулда юз берган портлашда 12 нафар улар жумласидан бир нафар АҚШ ҳарбийси ҳалок бўлиб яна қирқ нафар жароҳат олганди.
Бундан олдин ҳам Қатарнинг Доха шаҳрида АҚШ ва Толибон вакиллари ўртасида тинчлик музокараларининг 9 раунди ўтказилиб аммо натижасиз якунланганди.