Путин ва Макрон телефон орқали суҳбатида ядровий келишув масаласини муҳокама қилдилар
Кеча Кремль саройи тарқатган баёниясида, Россия президенти Владимир Путин ва Франция президентии Эммануэль Макрон телефон орқали суҳбатларида ядровий келишув масаласи юзасидан фикр алмашганини маълум этди.
ИРНА тарқатган хабарга кўра, Путин ва Макрон телефон орқали суҳбатларида БМТ Хавфсизлик кенгашининг резолюцияси ҳисобланадиган, Эрон ядровий келишувини сақлаш учун барча томонлар ўртасидаги бирликни мустаҳкамлаш мақсадида, таъсирчан саъй -ҳаракатларни амалга оширилишини таъкидладилар.
Эрон ислом жумҳуриятини Халқаро ядровий келишувдаги мажбуриятларини камайтиришдаги 3 чи қадамини ташлаганининг икки кунидан кейин Путин ва Макрон бу келишув хусусида гаплашгани айтилади.
Эрон ислом жумҳурияти жорий йилнинг 8 май куни яъне АҚШ давлатини ядровий келишувдан чиққанининг бир йилидан кеийн АҚШни бу келишувдан чиқишининг иқтисодий салбий оқибатларини қоплаш учун Европа таклиф этган механизмларнинг яроқсизлиги туфайли, Халқаро ядровий келишувнинг 26-чи ва 36 чи моддалари асосида, ўз мажубриятларидан бир қисмини тўхтатишга бошлади.
Халқаро ядровий келишувдаги 26 -чи ва 36 чи моддалари асосида, муқобил томонни ўз мажбуриятларига риоя қилмаганида Эрон турли шаклларда ўз мажбуриятларини ижро этишни тўхтатиш ҳуқуқига эгадир.