Трамп Ал-Қоида террорчи гуруҳини таҳдид қилди
АҚШ президенти, 11 сентябрь ҳодисасининг 18 чи йилллиги маросимида, Ал-Қоида террорчи гуруҳини таҳдид қилди.
Вашингтон пост, газетасига кўра, кеча АҚШ президенти Дональд Трамп, 11 сентябрь ҳодисасининг 18 -чи йиллигида, Ал-Қоида террорчи гуруҳини таҳдид қилар экан, Ал-қоида террорчи гуруҳини АҚШга қайтганида АҚШ бундан олдин ишга солмаган қудратини уларга қарши фойдланади ва намойиш этади деб иддао қилди.
Албатта Трамп Ал-Қоида террорчи гуруҳига қарши кураш баҳонаси билан, Афғоинстонга уюштирилган ҳужумнинг 18 йилидан кейин шунингдек бу мамлакатни илгаригидек нотинч аҳволда қолгани ва ҳатто АҚШ ҳарбийларпни ҳалок бўлаётгани билан бир пайтда, АҚШни қандай натижага эришганига ишора этмади.
Аммо Дональд Трамп ўз сўзларида Толибон билан тинчлик музокараларини бекор этганига ишора қилиб, АҚШ ҳарбийларини ўлдирилиши туфайли бу музокараларни тўхтатганини қўшимча қилди.
АҚШ президенгти шунингдек террорчи гуруҳларнинг асли молиявий манбаи бўлган Саудия Арабистон билан юз миллиардлаб қурол -яроқ шартномаларини тузгани билан бир шароитда қандай қилиб, Ал-Қоида террорчи гуруҳига қарши кураш олиб боришни иддао қилаётганини шарҳлаб бермади.