Туркия Хизмат ҳаракатини томиридан йўқ қилишга ҳаракат қилади.
Туркия Фатҳуллоҳ Гулен бошчилигидаги Хизмат ҳаракатини томиридан йўқ қилишга ҳаракат қилади.
Туркия президенти давлатнинг Фатҳуллоҳ Гулен бошчилигидаги Хизмат ҳаракатини томиридан йўқ қилгунга қадар қатъийлик билан ҳаракат қилишини яна бир маротаба таъкидлади.
ИРНА ахборот агентлигининг хабарига кўра, Туркия президенти Ражаб Тайиб Эрдуғон бугун тонгда мамлакатдаги сўнгги муваффақиятсиз давлат тўнтаришида Гуленни айблаб, жорий ҳафтада вазирлар кабинетининг йиғилишида вабул қилинадиган қарор билан Хизмат ҳаракати томиридан йўқ қилинади ва хоин ҳарбийлар шиддатли равишда жазоланади, дея таъкидлади.
Эрдуғон шунингдек, мамлакатдаги сўнгги муваффақиятсиз давлат тўнтаришни амалга оширганларни хоин деб атаб, ва давлат тўнтарувининг олдини олиш учун кўчаларга чиққан халқ ва ҳарбийларни қадрлади.
Туркия президенти аҳолининг ўлим жазосининг қайтарилиши учун талабига муносабатда бу мавзу парламентда кўриб чиқилишини ва унинг ижро этилиши вакилларнинг қарорига боғлиқлигини айтди.