Москва Россияга қарши Американинг янги санкцияларига аксиламал кўрсатди
Россия ташқи ишлар вазирлиги ушбу мамлакатга қарши Американинг жорий этган санкцияларига нисбатан муносабат билдирди.
Россия ташқи ишлар вазирлиги бугун Вашингтоннинг Москвага қарши жорий этган санкцияларининг янги даврини қабул қилиб бўлмайдиган сай-ҳаракат деб билди ва Американинг санкциялари рўйхатига киритилган янги шахслар ва кампаниялар Россиянинг Суриядаги кучларининг ёқилғига бўлган эҳтиёжларини таминлаш учун сайъ-ҳаракат қилишган,- деб таъкидлади.
Америка ғазначилик вазирлиги пайшанба куни бир ширкат ва Россияга тааллуқли 5-та кемани Вашингтоннинг Сурияга қарши жорий этган санкцияларини поймол этгани боис санкциялар рўйхатига киритди.
Америка ғазначилик вазирлиги (Sovfracht) Совфрахт кампаниясини Америка санкцияларига аҳамият қаратмагани ва Россиянинг Суриядаги қирувчи самолётларига ёқилғи етказиб бериши сабабли унга қарши санкция эълон қилди.
Америка ғазначилик вазирлиги шунингдек Россия билан ҳамкорлик қилганлари сабабли уч кишини ҳам санкциялар рўйхатига киритди ва бу шахсларнинг мол-мулкини музлатди.
Шунингдек, америкаликлар бу шахслар билан муносабатда бўлиш ҳаққига эга эмаслар.