Афғонистон президент сайловининг баъзи номзодлари сайловда ғалаба қозонганини иддао қилишмоқда
(last modified Tue, 01 Oct 2019 08:44:14 GMT )
октябр 01, 2019 13:44 Asia/Tashkent
  • Афғонистон президент сайловининг баъзи номзодлари сайловда  ғалаба қозонганини иддао қилишмоқда

Афғонистон президент сайловининг биринч натижаларини эълон этилиши учун 19 кун вақт қолган бўлсада, сайлов номзодларидан айримлари олдиндан ғалаба қозонганини иддао қилишмоқда.

Тасним ахборот агентлигининг хабар қилишича, Афғонистон президенти сайловини якунланганининг икки кунидан кейин  Ашраф Ғани, Абдуллоҳ Абдуллоҳ, Гулбиддин Ҳикматёр ва Ҳаким Турсан гуруҳлари  сайловда ўз номзодлари ғалаба қозонганини иддао қилиб  сайловларнинг иккинчи босқичи ўтказилмайди дея таъкидлашмоқда.

Ашраф Ғани раҳбарлигидаги " Давлатсоз" сайловлар гуруҳи раисининг биринчи ўринбосари Амруллоҳ Солеҳ бу гуруҳ қўлга киритган маълумоларга биноан  афғонистонликларнинг 60-70 фойиз фуқаролари " Давлатсоз"гуруҳига овоз беришга бу гуруҳ номзоди ғалаб қозонган дея эълон этди.

Кеча " Тинчлик ва ҳамжиҳатлик  сайловлар гуруҳи раҳбари Абдуллоҳ Абдуллоҳ ҳам  пресс конфренеция жараёнида бизда кўпчилик овоз. бизнинг гуруҳимиз Афғонистон келгуси давлатини ташкил қилади деб таъкидлади.

Афғонистон исломий партияси раиси ва ИШИД террорчи гуруҳи ҳомийиси Гулбиддин Ҳикматёр ҳам кеча президент сайловида ғалаба қозонган дебиддао қилди.

Бошқа томондан  Ҳаким Турсан ҳам  ОАВга шанба кунидаги президент сайловида ғалаба қозонганини иддао қилди.

Аммо Афғонистон сайлов комиссияси  номзодллар ва уларнинг тарафдорларини  олдиндан  натижа чиқармасдан, сайлов натижалари борасида хулоса қилишни тўхтатишларини сўраган.

 

Ёрлиқ