Белорусия масъули: Россия ҳарбий базасини жойлаштириш лойиҳаси мантиқсиздир
https://parstoday.ir/uz/news/world-i47845-Белорусия_масъули_Россия_ҳарбий_базасини_жойлаштириш_лойиҳаси_мантиқсиздир
Белорусия ТИВ раҳбари бу мамлакатда Россия ҳарбий базасини жойлаштириши хусусидаги хабарларни сиёсий, илмий ва ҳарбий нуқтаи назаридан маъносиз ва мантиқдан йироқ эканлигини таъкидлади.
(last modified 2019-10-01T13:17:33+00:00 )
октябр 01, 2019 18:17 Asia/Tashkent
  • Белорусия масъули: Россия ҳарбий базасини жойлаштириш лойиҳаси мантиқсиздир

Белорусия ТИВ раҳбари бу мамлакатда Россия ҳарбий базасини жойлаштириши хусусидаги хабарларни сиёсий, илмий ва ҳарбий нуқтаи назаридан маъносиз ва мантиқдан йироқ эканлигини таъкидлади.

Белорус ташқи ишлар вазири Владимир Макей Россиянинг RBK интернет сайтига берган интервьюсида Белоррусияда Россиянинг ҳарбий авиабазасини жойлаштириши  модерн технологияларни кенгайиб бориши сабаб, ўз аҳамиятини йўқотган ва минтақадаги тинчлик ва хавфсизликни яхшиланишига кўмаклаша олмайди деб изоҳлади.

Белоруссия ТИВ раҳбари ўз сўзларида  Минск давлатини Белорусияда Россиянинг ҳарбий ҳаво базасини жойлаштириши хусусидаги қарори хорижий мамлакатлардан айримларининг ҳатти-ҳаракати ва таъсирига алоқаси  йўқ ва сўз фақат Минск давлатининг манфаатлари борасида  бормоқда деб қўшимча қилди.

Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров яқинда сўзлаган нутқида,  Белорусия  давлатини ўз ҳудудларида Россия ҳарбий базасини жойлаштирилига қарши чиқаётгани икки мамлакат алоқаларининг салбий жиҳатидир аммо Минс давлат масъуллари  Москва билан иттифоқчи бўлишни таъкидлашаётгани муҳим масалаладир деб эълон қилганди.