Путин: бошқа мамлакатлар Эрон манфаатларини ҳурмат қилишлари лозим
(last modified Sun, 13 Oct 2019 07:33:40 GMT )
октябр 13, 2019 12:33 Asia/Tashkent
  • Путин: бошқа мамлакатлар Эрон манфаатларини ҳурмат қилишлари лозим

Россия президенти сўзлаган нутқида Эрон ислом жумҳуриятини буюк қудрат эканлигини баён қилиб, бошқа мамлакатлар бу ҳақиқатни ҳурмат қилиб тан олишлари зарур деб қўшимча қилди.

Кеча Владимир Путин  Рошотудей телеканалига берган интервьюсида, буюк ва  юзлаб асрлар тарихга эга бўлган Эрон каби мамлакат шубҳсиз ўзининг махсус  манфаатига эгадир ва уни ҳурмат қилиш лозим деб таъкидлади.

Путин шунингдек, барча мамлакатлар  Теҳрон давлатининг манфаатларини инобатга олиш шарт деб изоҳлади.

Россия президенти ўз сўзларида  НАТО ташкилотини Европа шарқи томон нуфузини кенгайиши тўғрисида огоҳлантириб,  бу масала Россия нуқтаи назаридан таҳдиддан ўзга нарса эмас деб қўшимча қилди.