октябр 15, 2019 13:20 Asia/Tashkent
  • Каталония сепаратистлари томонидан Барселона аэропорти ишғол этилди

Испаниянинг Каталония шаҳрида митинг ўтказган эътирозчи сепаратистлар Барселона аэопороти йўлларини тўсиб қўйиши, темир йўлнинг бир қисмини вайрон этдилар.

ИРНА тарқатган хабарга кўра,  Каталония штати давлат раиси ва  бу минтақанинг бир гуруҳ масъуллари ҳамроҳлик қилган минглаб сепаратистлари Барселона шаҳри майдонларига чиқиб Испания олий суди ҳукмига қарши эканлигини эълон этдилар.

Кеча Испания олий суди чиқарган ҳукмида  Каталониянинг мустақилилги тарафдорларинин 12 нафар фаолларидан 9 тасини умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди.

Барселона шаҳри эътирозларнинг марказига  айланган ва минглаб нафар эътирозчилар  аэропорт, таксилар ва метро фаолиятини тўхтатишига сабаб бўлди. Шунингдек полиция кучлари ва эътирозчилар ўртасида тўқнашув юз берди.

Тез тиббий ёрдам хизматининг сўнгги хабарига кўра, тўқнашувлар жараёнида 56 нафар жароҳат олган.

Сепаратист гуруҳлар шунингдек,  келаси кунларда митингларини давом эттиришини маълум қилган.

Ёрлиқ