Афғонистондаги масжидлардан бирида юз берган портлашда 62 нафар ҳалок бўлди
https://parstoday.ir/uz/news/world-i48167-Афғонистондаги_масжидлардан_бирида_юз_берган_портлашда_62_нафар_ҳалок_бўлди
Афғонистон шарқидаги Нангарҳор вилоятидаги масжидлардан бирида юз берган теракт оқибатида ҳалок бўлганлар сони 62 ва жароҳатланганлар сони 60 нафарга етди.
(last modified 2019-10-19T07:40:22+00:00 )
октябр 19, 2019 12:40 Asia/Tashkent
  • Афғонистондаги масжидлардан бирида юз берган портлашда  62 нафар ҳалок бўлди

Афғонистон шарқидаги Нангарҳор вилоятидаги масжидлардан бирида юз берган теракт оқибатида ҳалок бўлганлар сони 62 ва жароҳатланганлар сони 60 нафарга етди.

Ово ахборот агентлигининг хабар қилишича, Нангарҳор вилояти наттоғи Атоуллоҳ Хугиёний ўз сўзларида, кеча бу вилоятнинг Ҳаскамина туманининг Жудара минтақасидаги масжидга уюштирилган ҳужумда ҳалок бўлганлар сони 62 нафарга ва жароҳатланганлар сони 60 кишига етди.

Маҳаллий масъулларнинг сўзларига кўра,  ушбу жиноятлар қурбонлари сонини ошишишининг эҳтимоли ҳам бор.

Портлаш масжидда намоз ўқиш пайтида юз берагани айтилади.

Шу ҳолда Толибон наттоғларидан бири Забеҳуллоҳ Мужоҳид  Твиттер саҳифасида,  ушбу терактни кескин қоралаб,  Толибон  гуруҳи бу ҳужумни уюштиргани йўқ ва бундай ҳужумлар масъулияти ИШИД террорчи гуруҳи зиммасидадир деб эълон этди.