Паралимпия чемпиони ўлимни танлади
октябр 24, 2019 16:05 Asia/Tashkent
Бельгиялик таниқли спортчи, Паралимпия чемпиони Марике Верворт эвтаназия ҳуқуқидан фойдаланган ҳолда ўлишни маъқул кўрди.
The Guardian нашрининг ёзишича, 40 ёшли спортчи умуртқа касаллигидан ва эпилепсия хуружларидан қийналиб келган. Оғриқдан кечалари ухлолмаган. 2014 йилда таом тайёрлаётганида эпилепсия хуруж қилиб қолган ва бунинг оқибатида оёқлари қаттиқ куйган.
Эвтаназия сешанба куни Дисте шаҳрида амалга оширилди.
Марике Верворт 2012 ва 2016 йилларда Паралампия ўйинларида қатнашган. Спорт аравачасидаги мусобақаларда битта олтин, иккита кумуш ва битта бронза медални қўлга киритган эди.
Ёрлиқ