Халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилоти АҚШнинг Эронга қарши санкцияларини танқид қилди
Human Rights Watch -Халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилоти тарқатган ҳисоботида АҚШнинг Эронга қарши санкциялари эронликлар соғлиғи ва саломатликига салбий таъсирини етказмоқда деб айтди.
Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича кеча Халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилоти тарқатган хабарида Эрон мамлакатига қарши АҚШнинг санкциялари бу мамлакатни зарурий дори маҳсулотларини импорт қилиши жараёнини чекланиб қолишига сабаб бўлмоқда деб изоҳлади.
АҚШ давлатини Эроннинг инсонпарварлик маҳсулотлари импорти санкциялардан мустасно эканлиги иддао қилаётган бўлсада аммо Халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилоти молиявий трансакция туфайли АҚШ ва Европа ширкатлари Эронга дори маҳсулотларини етказа олишмайди деб қўшимча қилди.
Халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотини Яқин Шарқ мамлакатлари бўйича директори Sarah Leah Whitson ҳам АҚШ президенти Дональд Трамп масъуллари Эрон халқи ёнида эканлигини иддао қилишмоқда, аммо АҚШнинг максимал санкциялари Эрон халқининг соғлиқи соҳасидаги ҳуқуқи жумладан уларни дори маҳсулотлардан осонлик билан фойдаланиши йўлига тўсиқ яратмоқда деб айтди.