Пелоси: АҚШ президентининг украиналик касбдоши билан нималар ҳақида суҳбатлашгани бизга маълум
АҚШ намояндалар мажлиси раиси Твиттер саҳифасида тарқатган мурожаатида Трампга хитобан АҚШ президентини Украина президенти билан телефон орқали суҳбатларидаги барча сўзлари матнини ўқиб чиққанини маълум этди.
Эрон телерадиокомпаниясининт хабар қилишича, кеча АҚШ намояндалар мажлиси раиси Ненси Пелоси Твиттер саҳифасида Дональд Трампга жавобан ёзган мурожаатида, Украина президенти Россия ҳужумларини олдини олиш учун ёрдам сўрамоқда ва Трамп Зеленскийдан ёрдам эвазида АҚШ президенти айтганларини бажаришини сўраган. Трампнинг телефон орқали суҳбатларида ўз сиёсий мухолифларини эътиборига путур етказиш ва ёмонлаштириш мақсадида сохта ўрганишларни бошлаш хусусидаги таклифи ҳам яққол маълум деб қўшимча қилди.
Трамп Твиттер саҳифасидаги мурожаатида бир нечта мухолифларини телефон орқали оддий бир суҳбати борасида гувоҳлик беришга ижозат берилгани ва ҳолангки улр ушбу суҳбатлар матни билан танишишлари лозимлигини ёзди.
Шу ҳолда, кеча АҚШ намояндалар мажлисидаги демократлар мамлакат президенти Дональд Трампга нисбатан импичмент эълон қилиш тўғрисидаги ўрганишлар резолюцияси матнини тақдим этдилар. Мазкур резолюция пайшанба куни овозга қўйилиши кутилмоқда.