Францияда исломий ҳижоб кийишни чеклаш тўғрисидаги қонун лойиҳаси қабул этилди
(last modified Thu, 31 Oct 2019 09:31:24 GMT )
октябр 31, 2019 14:31 Asia/Tashkent
  • Францияда исломий ҳижоб кийишни чеклаш тўғрисидаги қонун лойиҳаси қабул этилди

Франция сенати намояндалари ҳижобли оналарни мактабдан ташқари пайтларда фарзандлари билан бирга бўлишни таъқиқлайдиган қонун лойиҳасини қабул қилишган.

Евронюз телеканалининг хабар қилишича,  ҳижобли оналарни мактабдан  ташқари пайтларда фарзандлари билан бирга бўлишни таъқиқлайдиган Франциядаги республикачи ўнчи партияси намояндалари таклиф этган  қонун лойиҳаси кеча 163 тарафдор, 114 қарши ва 40 нафар   бетараф овоз билан тақсдиқланди.

Мазкур қонун асосида  ўқувчилар оналари  фақат ҳижобсиз ҳолда мактабдан  ташқари пайтларда фарзандлари билан бирга бўлиши мумкин.

Франция миллий маориф вазири Jean-Michel Blanquer, бу лойиҳага қарши чиққан шахсиятлардандир.

Францияда мусулмонларга нисбатан чекловлар шу ҳолда жорий этилмоқдаки,  Европа мамлакатлари ораисда энг кўп мусулмон озчилиги бу мамлакатда яшашмоқда.

Франция давлатини муслима аёлларни ҳижоб кийишига қарши ҳатти ҳаракталари ўтган йиллар ичида авж олган.