Пелоси: Трамп АҚШнинг 1 фойиз аҳолиси мафаати учун ишлайди
АҚШ намояндалар мажлиси раиси Трамп сиёсатларини АҚШнинг фақат 1 фойиз аҳоли учун фойдали эканлигини айтди.
АҚШ намояндалар мажлиси раиси Ненси Пелоси Бломберг телеканалига берган интервьюсида, АҚШ президенти Дональд Трампнинг иқтисодий вазият хусусан ишчилар борасида эълон этадиган маъумотлари тўғри эмас ва у фақат бир фойиз аҳолининг намояндасидир деб қўшимча қилди.
Пелоси ўз сўзларида "Украина гейт" масаласида Трампни АҚШ конституциясига эътиборизлик кўрсатганини таъкидлаб, Трампнинг телефон орқали суҳбатида Украина презиентига айтган сўзлари фақат унинг шахсияти ва сиёсатига эмас, балки АҚШ сайловлари, конституция ва демократияни ҳимоя қилиш каби мавзуларга ҳам тегишлидир деб изоҳлади.
АҚШ намояндалар мажлиси раиси Трампга нисбатан импичмент эълон қиллишимизга сабаб бўлаётган асоссий масала уни конституцияга амал қилишдан бўйин товлашидир деб аниқлик киритди.