БМТ қўмитасини АҚШдан бошқа шаҳарга кўчириш тўғрисидаги Россия таклифи рад этилди
(last modified Sat, 09 Nov 2019 09:18:57 GMT )
ноябр 09, 2019 14:18 Asia/Tashkent
  • БМТ қўмитасини  АҚШдан бошқа шаҳарга кўчириш тўғрисидаги Россия таклифи рад этилди

БМТнинг биринч қўмитаси йиғилишлар қароргоҳини АҚШ ҳудудидан дунёнинг бошқа шаҳарига кўчириш борасидаги Россия давлатининг таклифига ижобий овоз берилмади.

ТАСС ахборот агентлигининг хабар қилишича, кеча БМТ Бош Ассамблеяси биринчм қўмитаси  бу қўмита йиғилишлар маконини АҚШдан бошқа шаҳарга кўчириш тўғрисидаги Москва давлатининг таклифига рад жавоби берди.

АҚШ россиялик айрим дипломатларига виза берилмагани ортидан Россия ушу таклиф билан чиқди.

Дунёнинг 18 мамлакати Россия таклифини олқишлаган, аммо 69 мамлакати унга қарши чиқиб яна 72 давлат ҳам бетарафлигини маълум этган.

Эрон, Хитой, Қозоғистон, Африка ва Лотин Америкасининг айрим давлатлари Россия давлати таклифини қўллаб- қувватлашган.

Россия давлати БМТ Бош котиби Антонио Гуттерешга АҚШ виза бериш жараёнидаги позициясини ўзгартирмаганида  келаси йил 2020 чи йилнинг биринчи апрелидан бошлаб  БМТ қўмитаси йиғилиши қароргоҳини Нью-йорк шаҳридана  Женева ва ё Вена каби шаҳарга кўчирилишини таклиф қилганди.

 

 

Ёрлиқ