Афғонистон давлати Нангарҳорда ИШИД террорчи гуруҳини мағлуб бўлганини маълум этди
Афғонистон ИИВ бошлиғи, мамлакат шарқидаги Нангарҳор вилоятида ИШИД террорчи гуруҳини мағлуб бўлганини хабар қилди.
Ово ахборот агентлигининг хабар қилишича, Нангарҳор вилоятига сафар қилган Масъуд Андаробий кеча вилоят полицияси янги қўмондонини таништириш маросимида сўзлаган нутқида, Очин тумани, ИШИД террорчи гуруҳи аъзоларидан тозаланди деб эълон қилди.
У шунингдек, Очин тумани Нангарҳор вилоятида, ИШИД террорчи гуруҳининг асосий ва муҳим марказларига айланиб қолганига тўхталиб, мағлуб бўлган бу террорчи гуруҳ олдинги йилларда Нангарҳорда кўп тератклар уюштирганди деб қўшимча қилди.
Афғонистон ИИВ бошлиғи шунингдек ИШИД террорчи гуруҳини бутунлай йўқ қилинишига қадар Афғонистонда терроризмга қарши курашни давом эттирилишини эълон этди.
Масъуд Андаробий ўз сўзларида Толибон гуруҳи ўтган 8-ой ичида, Афғонистоннинг турли минтақларига кўп талофатлар берганини айтди.
У Нанагарҳор халқига хитобан,Толибон гуруҳи бошқа бу вилоят учун таҳдид эмас деб таъкидлади.