Британиядаги Ишчилар партияси раҳбари Боливиядаги давлат тўнтаришини қоралади
Британия Ишчилар партияси раиси Жерми Корбин Твиттер саҳифасидаги мурожаатида Боливияда рўй берган давлат тўнтаришини қоралаб, боливияликлар ёнида қолишини таъкидлади.
Ал-Маёдин телеканалининг хабар қилишича, бугун Британиянинг Ишчилар партияси раҳбари Жерми Корбин Твиттер саҳифасидаги мурожаатида Боливия халқига қарши давлат тўнтаришини қоралаши ва бу мамлакат халқини ижтимоий адолати ва мустақиллиги учун боливияликлар ёнида қолишини эълон этди.
АҚШда ҳам бу мамлакат конгрессидаги мусулмон аъзоси Илҳон Умар Боливиянинг қонуний президентини истеъфога чиқишига сабаб бўлган бу мамлакатдаги хорижий омиллар таъсири остида юз берган ўзгаришларни давлат тўнтариши эканлиги таъкидлаб, Вашингтон Боливиядаги сиёсий тўқнашувларга ошкора тарзда қарши чиқиши лозим деб изоҳлади.
Жорий йилнинг 20 -чи октябрь куни АҚШнинг аралашиши ҳамда давлат мухолифларини тўқнашувлари ва эътирозлари вазиятида ўтказилган Боливиянинг президентлик сайловларда ҳозирги президенти Эво Моралес ғалаба қозонди, аммо кеча мамлакат армиясини босимлари ортидан ўз лавозимидан истеъфо беришга мажбур бўлди.
Давлат мухолифлари, Боливия давлат телерадлкмпанияи биносига кириб унинг ишчиларини иш жойидан ҳайдаб чиқариб, эфирдаги дастурларини тўхтатдилар.