Вашингтон давлати яна бир бор Эронда тартибсизлик келтириб чиқарувчиларни қўллаб- қувватлади
(last modified Thu, 21 Nov 2019 12:43:01 GMT )
ноябр 21, 2019 17:43 Asia/Tashkent
  • Вашингтон давлати яна бир бор  Эронда тартибсизлик келтириб чиқарувчиларни қўллаб- қувватлади

Вашингтон давлат масъулларининг Эрондаги тартибсизликларни ҳимоя этаётгани давоимда, АҚШ президенти ўринбосари ҳам Эронда тартибсизлик келтириб чиқарганларни ҳимоя этди.

Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, кеча АҚШ президенти ўринбосари Майк Пенс Твиттер саҳифасида,  Эронда тартибсизликлар келтириб чиқарган шахсларни умумий мол- мулкка зарар келтиргани ва хавфсизлик кучларга ҳужум уюштирганига ишора қилмасдан, Эрон халқи эътирозини эълон қилиш учун хиёбонларга чиқишган, аммо  илгаригидек бу мамлактада эътирозчиларга қарши куч ишлатилиб, уларни қамоққа олиш жараёни давом этмоқда деб иддао қилди.

Трамп ўринбосари ўз сўзларида  инсонпарварликни иддао қилиб, АҚШ давлатини Эрон халқига қарши жорий этган санкцияларга ишора қилмай,  АҚШ мурожаати маълумдир, АҚШ халқи Эрон халқи ёнидадир деб ёзди.

Эслатиб ўтамиз Эронда бензин нархини ошириш дастурини ижро этила бошлангани билан ўтган жума куни мамлакатнинг айрим шаҳарларида эътирозлар бошланди аммо халқ эътирозларини айрим авбошлар, безорийлар ва тартибсизлик келтириб чиқарувчилар суиистеъмол қилиб умумий мол-мулк ва хавфсизлик кучларига ҳужум қилишди.

Бошқа томондан Исломий Эрон халқи  сўнги кунларда  мамлакатнинг турли шаҳарларида кенг -қамровли кўча намойишлар ўтказиши билан тартибсизлик омиллари ҳаракатларини кескин қоралашди.

Сешанба куни  АҚШнинг Ран Пал институти ижроий директори Даниэл Мак Адамс ҳам  Эрондаги эътирозлар фақат ёқилғи қийматини ошиши сабабидан эмас, балки  тартибсизликни келтириб чиқаргандлар АҚШнинг ЦРУ ташклоти фитналарига пайравлик қилишмоқда деб тан олганди.