Хотин-қизларга нисбатан зӯравонликнинг олдини олиш халқаро куни
(last modified Sun, 24 Nov 2019 12:01:32 GMT )
ноябр 24, 2019 17:01 Asia/Tashkent
  • Хотин-қизларга нисбатан зӯравонликнинг олдини олиш халқаро куни

25 ноябр Хотин-қизларга нисбатан зӯравонликнинг олдини олиш халқаро куни ҳисобланади.

Айрим мамлакатларда хотин-қизларга нисбатан зӯравонликнинг олдини олиш ҳақида қонунлар қабул қилинганига қарамай, статистик маълумотларга кӯра дунё бӯйича 35 фоиз хотин-қизлар зӯравонликнинг қурбони бӯлишган. Айрим мамлакатларда эса бу кӯрсаткич 70 фоизни ташкил қилади. БМТ маълумотларига кӯра дунёдаги ҳар уч хотин-қизлардан бир нафари жинсий ёхуд жисмоний зӯравонликнинг қурбони бӯлган.

1960 йилнинг 25 ноябр куни Доминикан жумҳуриятининг фуқароси бӯлган уч опа-сингил Патриа Мерседес Мирабаль, Мария Аргентина Минерва Мирабаль ва Антониа Мария Тереса Мирабальлар мамлакат армиясининг хавфсизлик хизмати томонидан ойлар давомида қийноқларга солиш оқибатида қатл қилинди. Опа-сингилларнинг гуноҳи Доминиканга ҳукмронлик қилаётган режимга қарши сиёсий фаолиятларда қатнашиш эди. Бу ҳодисадан 21 йил ӯтиб, яъни 1981 йили Колумбиянинг пойтахти Бугото шаҳрида Лотин Америкаси ва Кариб денгизи ҳавзаси хотин-қизлар ҳуқуқлари ҳимоячиларининг эътирозли намойишларида Доминиканлик опа-сингилларнинг қатл этилган кунини хотин-қизларга нисбатан зӯравонликнинг олдини олиш куни дея эълон қилиш таклиф қилинди. Бу нарсадан кӯзланган мақсад, ӯз ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш йӯлида жонларини фидо айлаган опа-сингиллар руҳига эҳтиром кӯрсатиш билан бирга оммавий афкорни хотин-қизларга нисбатан зӯравонликнинг олдини олишга жалб қилишдан иборат эди.

Опа-сингил Мирабальлар

1999 йили БМТ 25 ноябр кунини Хотин-қизларга нисбатан зӯравонликнинг олдини олиш халқаро куни дея расман эълон қилди. Эндиликда опа-сингил Мирабальларнинг уйи музега айлантирилган. Ҳар йили дунёнинг жуда кӯп мамлакатларида хотин-қизларга нисбатан зӯравонликнинг олдини олиш халқаро кунига бағишланган тадбирлар ӯтказилади.

Статистик маълумотларга кӯра хотин-қизларга нисбатан зӯравонлик дунё бӯйича кенг тарқалган бӯлиб, у мамлакатнинг ривожланган-ривожланмаганига боғлиқ эмас. Мисол учун Европанинг 28 мамлакатида яшовчи хотин-қизларнинг 43 фоизи зӯравонликнинг “таъмини” татиб кӯришган.  Австралияда эса хотин-қизларнинг ҳар уч нафаридан бири жисмоний зӯравонликка дучор бӯлган.

“Ажабланарли руйхатлар” маркази томонидан нашр  қилинган хотин-қизларга нисбатан энг кӯп жинсий зӯравонлик қӯлланган 10 та мамлакат руйхатида 2017 йилда энг кӯп тажовузлар:

  1. Жанубий Африка республикаси
  2. Шветсия
  3. Америка Қӯшма Штатлари

каби мамлакатларда содир этилган.

Дунё мамлакатларида хотин-қизларга нисбатан зӯравонлик меъёри
 

Хотин-қизларга нисбатан зӯравонлик масаласи бутун дунёда хавотирларни келтириб чиқармоқда. Шу сабабли дунё бӯйлаб хотин-қизларга нисбатан зӯравонликнинг олдини олиш масаласига жиддий эътибор қаратиш заруратга айланган.

Руҳшуносларнинг фикрича,  хотин-қизларга нисбатан зӯравонлик жамиятда оилаларнинг бузилиши,хиёнат, руҳий хасталик,ӯзига нисбатан ишончсизлик, алкоголли ичимликлар ва гиёҳванд моддалардан фойдаланишга қарамлик  каби ижтимоий муаммоларни келтириб чиқаради.

Ана шундай муаммоларни бартараф этиш мақсадида жаҳоннинг кӯплаб мамлакатларида хотин-қизларга нисбатан зӯравонликнинг олдини олиш масаласида махсус қонунлар қабул қилинган. Австралияда хотин-қизларга нисбатан зӯравонликнинг олдини олиш мақсадида кӯплаб жамоат ташкилотлари фаолият кӯрсатади.

Дунёнинг 119 мамлакатида хотин-қизларга нисбатан оилада зӯравонликнинг олдини олиш тӯғрисида махсус қонунлар қабул қилинган. 125 мамлакатда эса жинсий зӯравонлик ҳақида қонунлар мавжуд. 25 мамлакатда эса эр-хотин орасидаги жинсий тажовузнинг олдини олиш қонуни фаолият кӯрсатмоқда. Европа Кенгашининг 15 аъзоси томонидан эса бу Кенгашнинг хотин-қизларга нисбатан зӯравонлик ҳамда оилавий зӯравонликнинг олдини олиш тӯғрисида қабул қилинган Конвенсия амал қиляпти.

Эрон Ислом жумҳуриятида хотин-қизларга нисбатан зӯравонликнинг олдини олиш ҳақидаги қонун лойиҳаси ҳижрий-қамарий1396 йили Парламентга юборилган.Бу лойиҳада мамлакатнинг ижтимоий, тарихий, диний хусусиятларини эътиборга олган ҳолди хотин-қизларга нисбатан зӯравонликнинг олдини олиш ва уларни тажовузлардан ҳимоялаш тамойиллари ишлаб чиқилган.
Эрон Ислом Жумҳурияти конститутсиясининг асосини ташкил этган муқаддас ислом дини  издошларини  хотин-қизларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга чақиради.Қуръони каримнинг “Нисо” сураси 19 -ояти каримасида эркакларга қарата буюрилади: “Аёлларингга нисбатан гӯзал муносабатда бӯлинг”.

Image Caption

Хулоса қилиб айтиш мумкинки, хотин-қизларга нисбатан зӯравонликнинг олдини олиш масаласи дунё аҳлининг муҳим муаммоларидан бири бӯлиб,  ҳар бир мамлакат ӯзига хос хусусиятларини эътиборга олган ҳолда бу улкан муаммони ҳал қилишга ҳисса қӯшиши керак.

 

 

 

Ёрлиқ