Американинг Ғарбий Осиё жангларидаги улкан йӯқотишлари
(last modified Wed, 27 Nov 2019 07:45:18 GMT )
ноябр 27, 2019 12:45 Asia/Tashkent
  • Американинг Ғарбий Осиё жангларидаги улкан йӯқотишлари

Американинг тероризмга қарши кураш баҳонасида Ғарбий Осиё минтақасида олиб борган жанглари Америка ва жанглар уюштирилган мамлакатлар учун улкан инсоний йӯқотишлар ва молиявий харажатларга сабаб бӯлган.

Форс ахборот агентлиги тарқатган хабарга кӯра Американинг Браун университети томонидан ӯтказилган "Уруш харажатлари" номли янги тадқиқот натижаларига кӯра Америка кейинги 20 йил давомида Ғарбий Осиё минтақасидаги жангларда деярли ярми тинч аҳолидан иборат бӯлган 801 минг нафар инсоннинг ёстиғини қуритган. Шунингдек бу мамлакат олиб борган жанглар натижасида солиқ тӯловчиларнинг 604 триллион доллар пули елга соврилган.

Тадқиқотчиларнинг фикрича уруш қурбонлари сони ва харажатларининг миқдори бундан бир неча баравар кӯп бӯлиши ҳам мумкин, зеро, тадқиқотда фақатгина ҳаво ҳужумлари ва портлашлар оқибатида ҳалок бӯлганлар сони киритилган, холос.

Браун университети томонидан ӯтказилган "Уруш харажатлари" номли янги тадқиқот натижаларига кӯра бу жангларда 7014 нафар америкалик ҳарбий, шунингдек, Америкалик хавфсизлик ширкатларига тааллуқли 7950 нафар ёлланма ҳарбийлар ҳалок бӯлган. 

Қақшатқич жанглар натижасида Ғарбий Осиё минтақасида 21 миллион киши уй-жойидан ажралиб, оввораю сарсон бӯлишган.