Россияда автобус ағдарилишида 19 киши ҳалок бўлди
(last modified Mon, 02 Dec 2019 07:45:56 GMT )
декабр 02, 2019 12:45 Asia/Tashkent
  • Россияда автобус ағдарилишида 19 киши ҳалок бўлди

Россиянинг Сибир минтақаси шарқидаги кўприкларнинг биридан автобусни қулаши натижасида 19 киши ҳалок бўлиб, яна 18 нафар жарҳат олди.

Кун сайтининг хабар қилишича, Россиянинг Забайкалье ўлкасида йўловчи автобус кўприкдан қулаб тушди. Ҳодиса Сретенск районида, Куэнга дарёси устидан ўтган кўприкда содир бўлган. 

Kia Granbird русумли автобус 360 километрлик Сретенск — Чита йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётганда, Сретенскдан 60 км масофада ҳалокатга учраган.

Дастлабки маълумотларга кўра, автобуснинг ғилдираги ёрилиб кетган. Шу туфайли ҳайдовчи бошқарувни йўқотган ва автобус кўприк тўсиғига урилиб, пастга қулаган.

Ҳодиса ортидан Россия Бош вазири Дмитрий Медведев ҳодиса қурбонлари аҳли оилалари ва жароҳатланаларга ёрдам кўрсатиш учун лозим чоралар кўриб чиқмшга дастур берган.