декабр 03, 2019 12:59 Asia/Tashkent
  • Россия давлати Эроннинг мудофаа дастурларини қўллаб- қувватламоқда

Россия ТИВ раҳбари ўринбосари, Эроннинг ракета дастурларини Халқаро қонунлар ва бу мамлакат мудофаа эҳтиёжлари доирасида эканлигини таъкидлади.

Кеча Россия ТИВ раҳбари муовини Сергей Рябков  Ал-жазира телеканалига берган интервьюсида,  Эроннинг ракета дастурларини Теҳроннинг мудофаа эҳтиёжлари чорчубасида эканлигини таъкидлаб, Вашингтон давлати  санкцияларни кучайтириш орқали  мамлакатлар ҳокимиятини кучсизлантиришга уринмоқда деб қўшимча қилди.

Рябков ўз сўзларида  АҚШнинг барча қарши чиқишига қарамай, Европа , Россия ва Хитой  давлатлари Эрон билан ядровий келишувни ижро этишлари лозим деб изоҳлади.

Европадаги тройка яъне Германия, Франция ва Британия давлатлари жорий йилнинг 2 апрелида тарқатган мактубида Оқ уйнинг Эронга қарши сиёсатларини қўллаб- қувватлаб,  айрим иддаолари билан БМТ Бош котиби Антонио Гуттерешни Эроннинг баллистик ракеталари борасида ҳисобот беришини сўрашганди.

БМТдаги Еврапанинг ушбу уч мамлакати вакиллари Эронни БМТ Хавфсизлик кенгашининг 2231 сонли резолюциясини паймол этишда айблаб, Эрон томонидан ракета технологияларини ривожлантирилиши бу резолюцияга зиддир деб иддао қилишганди.

 

Ёрлиқ