Адолат Америкада сиёсат қурбонидир
Адолат Америкада сиёсат қурбонидир
Асос ҳужайралар соҳасининг йирик тадқиқотчиси, фан доктори, эронлик профессор Масъуд Сулаймоний 2018 йил октябр ойидан буён Американинг федерал қамоқхоналаридан бирида сақланмоқда.
Масъуд Сулаймоний Америкадаги машҳур Mayo Clinic клиникасида тадқиқот ишларини давом эттириш учун салоҳиятли J-1 визаси билан бу мамлакатга кириб боргач, инсон бадани аъзоларини ривожлантириш учун лозим бӯлган бир неча воситаларни олиб киришга доир ҳужжатлари тӯлиқ эмаслиги айблови билан қӯлга олинди.
Ӯқитувчилар тайёрлаш университети медицина куллиётининг мудири Мансура Муҳиддин бу ҳақда шундай дейди:
Профессор Масъуд Сулаймоний “Mayo Clinic” муътабар илмий тадқиқот институтининг даъвати билан борган эди. Айнан шу институтнинг даъвати билан олдин ҳам Америка борган эдилар. Институт у кишидан келиб, бир қатор илмий тажрибалар алмашинувида қатнашишларини сӯраган эди. Яъни докторнинг бир қатор ӯзига хос технологиялари бор эди. Улар доктор бу технологияларни ӯзи билан келтириб, у ерда тажрибадан ӯтказишини сӯраган эдилар. Докторнинг у ерга бориш мақсадларидан бири бир қатор илмий янгиликларни ӯрганиб, Эронга қайтгач, амалиётда қӯллашдан иборат эди.
Профессор Сулаймонийнинг шогирдларидан бири Эҳсон Жавондустнинг фикрлари:
"Доктор Сулаймоний гемотология ва асос ҳужайралар бӯйича мамлакатда бармоқ билан санарли мутахассислардан бири эканлигини ҳамма билади".
Эронлик юқори малакали тадқиқотчи олимнинг узоқ муддат ҳибсда сақланиши Америкада одамларни сиёсий тамойиллар асосида қандай қилиб қӯлга олиш, улардан фойдаланиш ва охир-оқибат озод қилиш механизмини намойиш қилмоқда.
Профессор Масъуд Сулаймоний бугунги кунда Атланта жанубидаги муваққат қамоқхонада ушлаб турилибди.
Устод Масъуд Сулаймонийни ФБР тузоққа туширгани ҳақида рад қилиб бӯлмас далиллар мавжуд. Устоднинг собиқ шогирдларидан бири Марям Жазоирий 2016 йилнинг 6 сентябр куни қӯлга олинган эди. Унинг тергов ҳужжатларида кӯрсатилишича, устод Сулаймоний камида икки йил давомида Американинг назорати остида бӯлган.
ФБР икки йил давомида устод Масъуд Сулаймоний учун жиноят иши тайёрлаш билан шуғулланган. Ҳақли савол туғилади: нега ва қайси мақсадда? Шунингдек, Америка давлати устод Масъуд Сулаймоний каби муътабар инсонларни қӯлга олиш, уларни қамоқда сақлаш ва уларнинг тутқунлик ҳолатидан суйиистеъмол қилишдан нималарни қӯлга киритишни истайди?
1979 йили Исломий Инқилоб ғалаба қозонганидан буён Америка кӯплаб эронлик фуқароларни сиёсий баҳоналар билан қамоққа олган.
Аҳмад Шайхзода ана шундай сиёсий ӯйинлар қурбони бӯлган эронликлардан биридир. У Колумбия университетида докторлик ишини ҳимоя қилган ва бир муддат БМТнинг мулозими сифатида Эронда хизмат қилган. 2016 йилнинг март ойида ФБР ташкилоти Аҳмад Шайхзодага ҳамкорлик қилиш таклифи билан чиқди. У бу ғаразли таклифни рад қилгач, гумрук қоидаларини бузганлик, пул ювиш ва Эронга нисбатан Америка санкцияларини четлаб ӯтиш айбловлари билан қӯлга олинди.
Эрон Ташқи ишлар вазирлигининг собиқ матбуот котиби Баҳром Қосимийнинг фикрлари:
Американинг Қӯшма Штатлар ва ҳатто айрим бошқа мамлакатлардаги Эрон фуқароларига тазйиқ ӯтказиш сиёсатининг давоми сифатида бу киши қӯлга олиниб, унга ажабтовур айбловлар эълон қилинган. Шунингдек, бир неча ойлик қамоққа олиш ҳукми ҳам чиқарилган. Чиқарилган ҳукм ва олдиндан эълон қилинган айбловларни кӯздан кечирган киши айбловларнинг нақадар таблиғий эканлигини пайқаши қийин эмас”.
Эрон Ташқи ишлар вазирлигининг наттоғи Аббос Мусавийнинг фикрлари:
“Жиноий ишлар бир-иккита эмас, бу мавридда Европа ва Европадан ташқари мамлакатларда Американинг ноқонуний талаби билан 20-30 та жиноий ишлар очилган ва уларнинг Америкага экстрадиция қилиниш хавфи ҳам мавжуд. Улардан айримлари АҚШдадир”.
Америка нафақат эронликларни, балки Эронга қарши стратегик сиёсатлари доирасида ӯзбошимчалик билан кӯплаб бошқа давлат фуқароларини ҳам кишиларни қӯлга олиб, қамоқхоналарга ташламоқда.
Бу заминадаги сӯнгги довруқли жиноят ишларидан бири эронлик хонум Нигор Қудскани номига очилган. Эрон фуқароси бӯлган бу аёл 2017 йилнинг июн ойида Америка Адлия вазирлигининг талаби билан Австралияда қӯлга олинди. Бошқа кӯплаб Эрон фуқаролари каби Қудсканига ҳам Американинг Эронга нисбатан санксияларини четлаб ӯтиш айблови эълон қилинди.
Бу жиноий иш бӯйича Америка Австралияликларга шунчалик босим ӯтказдиким, улар 2019 йилнинг июл ойида Марям Қудсканини ноилож Америкага экстрадитсия қилишди. Австралиялик ҳуқуқ тартибот органлари Марям Қудсканининг саломатлиги яхши эмаслиги ва ҳатто қӯлга олиниш пайти ҳомиладор эканлигини яхши билишарди.Марям Қудскани Австралиянинг зиндонларидан бирида фарзанд кӯрди.
Марям Қудсканидан сиёсий ғаразли мақсадларда фойдаланишнинг имкони йӯқлигини билган Америка сентябр ойида уни озод қилди.
Қайд қилиш жоизким, Американинг ҳуқуқ-тартибот ва хавфсизлик ташкилотлари сиёсий айбловлар билан фақатгина Эрон фуқароларини қамоққа олмайди. 2018 йилнинг июл ойида Россия фуқароси Мария Бутина Америкага қарши тарғибот қилиш айби билан қӯлга олинди. Кузатувчиларнинг фикрича, Мария Бутина Америка-Россия муносабатлари жуда ёмонлашган бир пайтда қӯлга олинган. Америка қамоқхоналарида 18 ой ӯтирган Бутина 2019 йилнинг октябр ойида озод қилинди.
Ӯшанда Россия Ташқи Ишлар вазирлигининг матбуот котиби Мария Захарова деган эди: “Ватандошимиз масхарали айбловлар битилган ҳужжатларга имзо чекишга мажбур бӯлди. Биз Мария Бутинанинг қӯлга олиниши ва қамалишини сиёсий босим, унинг ӯзини эса сиёсий маҳбус деб атаймиз. Мария Бутинага оид жиноий ишнинг Россиядан қӯрқитиш сиёсатининг давоми сифатида айрим сиёсий кучлар томонидан ташкил қилинганини биз яхши биламиз”.
Бундай сиёсий маҳбусларга қандай муомала қилишади, улар қайси шароитларда сақланади?
Jericho Movement ташкилоти ва ANSWER Coalition коалициясининг аъзоси Нино Бровн Real News Network телеканали билан суҳбатда деди: Америкада сиёсий маҳбуслар батамом унутилган одамлардир. Улар ифлос сувда тирик қолишга талпинган балиқлар мисолидир.
Сиёсий маҳбуслар лойқа сувни ичишга ва қора ёхуд жигарранг сувда ювинишга мажбурдирлар. Улар иш шароитида баъзида магний, темир ва бошқа хавфли кимёвий моддаларга бой кулранг сувни ичишдан бош тортишса, якка камераларга қамаш ва ӯрта асрларга хос бошқа оғир қийноқларга гирифтор этилади. Айни ҳолда қоровул итларга баклашкаларда келтирилган тоза сувдан ичирилади. Умуман қамоқхоналарда инсон ҳуқуқларини паймол этишнинг даҳшатли ҳолатлари билан дуч келиш мумкин”.
Сиёсий тамойиллар билан кишиларни қӯлга олиш ва уларга нисбатан қамоқ жазосини қӯллаш Америка ташқи сиёсатининг ӯзига хос хусусиятининг ягона омили эмас. Американинг хавфсизлик органлари, хусусан Адлия вазирлиги маҳаллий ташкилотларни хурсанд қилиш учун одамларни сиёсий тамойиллар билан қӯлга олишади.
Ана шундай тадбирлардан бири “Терроризмга қарши кураш” дир. Бу жараёнда жуда кӯп ташкилотларга “эришилган натижалар” ҳақида ҳисобот бериш учун босим ӯтказилади. Бу дастур асосида ФБР “Ниш” амалиётини ишлаб чиқди. Унга кӯра кишилар “террорчиликка алоқадорлик” да айбланиб, қӯлга олинади. Кӯпгина ҳолатларда оддий одамларнинг суҳбатлари ФБР жосуслари томонидан тингланади ва улар террорчиликда айбланадилар.
Ҳисоботлардан бирида келтирилишича, 300 дан кӯпроқ одам ФБРнинг терроризмга қарши курашга доир “Ниш” дастурининг қурбони бӯлишган.
Айтиш мумкинки, на хорижликлар ва на ӯзининг фуқаролари Америка давлатининг сохта сиёсий айбловларидан омонда эмаслар. Шубҳасиз, Америка уларнинг заминасида бунёд этилганлиги иддао қилинадиган адолат ва эркинлик каби қадриятлар бу мамлакда олиб борилаётган сиёсатнинг энг биринчи қурбонларига айланган.