Россия Украинага табиий газ етказиб беришга тайёр эканлигини маълум этди
(last modified Sun, 08 Dec 2019 12:37:08 GMT )
декабр 08, 2019 17:37 Asia/Tashkent
  • Россия Украинага табиий газ етказиб беришга тайёр эканлигини маълум этди

Россия Бош вазири Москва барча асосий масалалар борасида келиша олинганидан кейин Киевга табиий газ етказиб беришни бошлашини эълон этди.

Синхуа ахборот агентлигинингг бугунги хабарига кўра, Россия Бош вазири Дмитрий Медведев  телевиденияга берган интервьюсида, биз Россиянинг табиий газини Украина ҳудудлари орқали транзит қилишнинг барча асосий жиҳатлари борасида келиша олишимиз лозим. Шу ҳолда  ҳамкорликлар жумладан Россия газини Украинага етказиб беришни қайта тиклашимиз мумкин деб изоҳлади.

Россия Бош вазири  шунингдек, Украина давлати  газ тармоғидаги Европа қонунига қўшилган ва Россия  Европа қонунларига мос равишда ҳамкорлик қилишга тайёрдир деб қўшимча қилди.

 Россия табиий газини Украина орқали транзит қилишининг бугунги шартномаси жорий йилнинг охирида якунланади.