Гуттереш: АҚШ Эронга қарши санкциялар қўллаши билан 2231 сонли резолюцияни бузган
(last modified Thu, 12 Dec 2019 07:39:13 GMT )
декабр 12, 2019 12:39 Asia/Tashkent
  • Гуттереш: АҚШ Эронга қарши санкциялар қўллаши билан 2231 сонли резолюцияни бузган

Кеча БМТ Бош котиби, 2231 чи сонли резолюцияларни ижро этилиши хусусида Хавфизлик кенгашга берган ҳисоботида АҚШ Эронга қарши санкциялар жорий этиши билан мазкур резолюцияни бузган деб айтди.

Антонио Гуттереш  ўз ҳисоботида,  АҚШ давлатини Халқаро ядровий келишувдан чиққанидан афсусланиш билдириб,  БМТ Хавфсизлик кенгашининг 2231 сонли резолюцияси асосида  барча мамлакатлар Эрон билан эркин саво -иқтисодий ҳамкорликларни йўлга қўйиши мумкин деб  таъкидлади.

Гуттереш шунингдек  АҚШ томонидан келтириб чиқарилган барча муаммолар билан бир пайтда, Эронни Халқаро ядровий келишувга риоя этаётганини олқишлади.

БМТ Бош котиби ўз ҳисобида МАГАТЕнинг турли ҳисоботларига биноан,  Эрон ҳозиргача   Халқаро ядровий келишувдаги барча мажбуриятлариа амал қилиб келган дея изоҳлади.

Эслатиб ўтамиз АҚШ президенти Дональд Трамп 2018 чи   йил 8 май куни бирёқлама равишда Халқаро ядровий келишувдан чиқиб ва Эронга қарши ядровий санкцияларни қайта тиклади.

Трампнинг бундай ҳатти -ҳаракати АҚШ ичкариси ва Халқаро миқёсида кескин қораланди.

 

Ёрлиқ