Ол Сауд режимининг ҳарбийлари Арабистоннинг шарқида машҳур диний руҳонийни қамоққа олишди
Арабистоннинг шарқида машҳур диний руҳоний қамоққа олинди
Ол Сауд режимининг ҳарбийлари Арабистоннинг шарқида машҳур диний руҳонийни қамоққа олишди. Ливаннинг ал-Уҳд ахборот сайтининг сешанба куни тарқатган хабарига кўра, Саудия арабистонида фуқаролик ҳуқуқларини поймол этиш ҳаракатлари давомида Ол Сауд режимининг ҳарбийлари таниқли диний олим шайх Муҳаммад Ҳасан ал-Ҳабибни ал-Қатийф минтақасида уч нафар ҳамроҳи билан қамоққа олишди. Ҳануз ушбу қамоққа олинганлар ҳақида ва уларнинг қамоққа олинишининг сабаби тўғрисида хабар тарқатилмаган. Шайх Муҳаммад Ҳасан ал-Ҳалийб Арабистон шарқида энг машҳур диний уламолардан ҳисобланади. У мамлакатнинг шарқида одамларнинг тинч эътирозларини ҳимоя қилиб келган.