БМТ: Исроилнинг Голан теппаликларини ишғол этгани нотўғри ва ноқонунийдир
(last modified Sat, 14 Dec 2019 12:18:23 GMT )
декабр 14, 2019 17:18 Asia/Tashkent
  • БМТ: Исроилнинг Голан теппаликларини ишғол этгани нотўғри ва ноқонунийдир

БМТ Бош Ассамблеяси Суриядаги Голан теппаликлари моҳиятини ўзгартириш учун Исроил режимининг барча ҳатти ҳаракати ва бу режим идоларидаги қароларни рад этиб уни асоссиз ва ноқонуний эканлигини эълон этди.

Суриянинг расмий ахборот агентлиги -СОНО тарқатган хабарга кўра,  кеча БМТ Бош Ассамблеяси   қабул этган резолюциясида  сионистик режимнинг Суриядаги Голан теппаликларини ишғол этганини тўғрилиги исботлаш учун бошлаган барча ҳатти-ҳаракатларини  Халқаро ҳуқуқ қонунлари ҳамда  тинч аҳолини ҳимоя этишга асосланган Женева битимини бузиш эканлигини эълон этди.

Мазкур резолюция эса " Суриядаги ишғол этилган Голан" унвони билан 157 мамлакатнинг қўллаб -қувватлашиши ва 20 мамлакатнинг нейтрал овоз бериши билан қабул этилди.

Бу резолюцияга фақат АҚШ ва сионистик режим қарши овоз беришди. Резолюцияда шунингдек  Халқаро ҳуқуқ қонунлари жумладан БМТ қонунлари асосида кучдан фойдаланиш орқали бошқа бир минтақа ва ё сарзаминни ишғол этиш мутлақо мумкин эмаслиги келтирилган.

Сўнгги резолюция асосида  сионистик режимнинг Голан теппаликларини ишғол этгани ноқонуний ва барча Халқаро қонуларга ҳам зиддир.

БМТ Бош Ассамблеяси шунингдек  сионистик режимни  Голан теппаликларига яшайдиган сурияликларга фуқаролик бериш ва паспорт топшириш ҳамда бу минтақа яшовчиларига қарши кучдан фойдаланишни тўхтатишга чақирди.

БМТ Бош Ассамблеяси  аъзо мамлакатларидан ҳам  сионистик режим томонидан Голан теппаликларида ижро этаётган Халқаро ҳуқуқга қарши ҳатти -ҳаракатларидан ҳеч бирини расман тан олмасликларини сўради.

 

Ёрлиқ